Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловати

16:02 / 27.11.2015 | Muhammadali1986 | 2565

Ассалому алайкум! Марҳумнинг хонадонига таъзия билдириш мақсадида бориб, унинг ҳаққига Қуръон тиловат қилинганда таҳоратли бўлиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ушлаш учун таҳорат шарт қилинган. Аллоҳ таоло “Воқеъа” сураси 79-оятида марҳамат қилади :
 لَّا يَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ ۝
79. Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
Яъни Қуръони Каримни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан турли нолойиқ нарсалардан Аллоҳ томонидан покланган фаришталаргина ушлайдилар. Бошқалар ушлай олмайдилар. Шунингдек, Қуръони Каримни жанобатдан ва кичик нопокликлардан тозаланиб, ғусл ва таҳорат қилган мўмин-мусулмонларгина ушлайдилар. Қуръони Каримни ушлаш учун таҳоратли бўлиш вожиблиги ҳақидаги ҳукм ушбу ояти каримадан олинган.
Ушбу ояти кариманинг маъноси ҳам, ҳукми ҳам Қуръони Карим Аллоҳнинг наздида қанчалик улуғ эътиборга сазовор эканини яққол кўрсатади.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Ёддан тиловат қилиш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat