Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макруҳ истэлоҳи ҳақида

00:56 / 11.08.2013 | BahriddinBuhoriy | 3848
Муҳтарам шайҳ ҳазратлари! Барчага малумки "Макруҳ" бизнинг мазҳабда 2 қисмга булинади. Макруҳи таҳримий ва макруҳи танзиҳий. Сиз ўз китобларингизда бизнинг ҳанафий мазҳабида макруҳи таҳримийни қисқача қилиб "Макруҳ" дейилишини ёзгансиз. Аммо мен бошқа ёзганларизни ўқисам фалон амал макруҳ дейилса макруҳи танзиҳийни назарда тутаётганизни мулоҳаза қиламан. Масалан рўзадорнинг сақич чайнаши ёки заифлашиб қоладиган одамнинг қон олдириши . . . кабилар. Фалон амал ҳаром дейилганда еса макруҳи таҳримийни тушунамиз. Масалан эркакларга тилла ва ипак истемоли. Менга ҳанафийларда қисқача макруҳ деб қўяқолинади деган маънони изоҳлаб берсангиз. Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Макруҳи таҳримий (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ). Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиши каби ишлар мисол бўлади. Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб «макруҳ» деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди. Макруҳи танзиҳий (озодалик макруҳи). Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат та¬йин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади. Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat