Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

14:28 / 04.07.2022 | Shahlo | 970

Ассалому алайкум! Биз ойлада уч фарзандмиз акам чинглим мен. Акам ойлали биз хам ойлалимиз. Отам якинда уйни акамни углини номига уткизишларини айттилар. Мен рози булдим отам кизларни ота уйидан хакки йук деябтилар илохим Ота онамизни умрлиги узун булсин. Келинойим яхши эмас шундан хавотирдаман эртага ота онамдан кейн ота ховлимизга киргизмаса кандо киоамиз деб шундан хавотирдаман синглим бизга хам меррс колиш керак деб туриб олган нима йул тутсак булади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киши вафот этганидан сўнг мол-мулки шариат қоидаларига кўра меросхўрлар ўртасида тақсимланиши фарз. Унинг қолдирган меросига ўғил фарзандлар каби қиз фарзандлар (турмушга чиқиб кетган бўлсалар ҳам) ҳам тўлақонли ҳақлидирлар. Аммо вафотидан аввал киши соғ-саломат вақтида ўз мулкини истаган фарзандига ҳадя қилиши мумкин. Бундай мол ўша ҳадя қилинган фарзанднинг мулкига айланади ва мерос сифатида тақсимланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat