Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман. 2 фарзанднинг онасиман! Ёшим 23 да. Турмуш ўртоғимга яхши кўриб тегмаганман. Лекин тўйдан кейин у киши ҳам мен ўйлаган инсон бориб чиқмади. Никоҳимизнинг бошиданоқ жинсий алоқада катта талаблар қўйиб, ўша вазиятда хунук ишлар қилиб, хунук гаплар айтиб мени ўзларидан янада узоқлаштирди. Уни устига ичиб келиб атайин асабимни эговлашни жуда ёқтирардилар. Шу сабаб ичишга кетган кунлари ота уйимга бориб ётиб қолардим. 1-фарзандим 6 ойлик бўлганда яна ичгани кетдилар. Қайнота-қайнонам билан турардик. Турмуш ўртоғим менга "Ишларингни тугатиб, кечга ота уйига боравер" дедилар. Мен ҳам ишларимни тугатдим ва қайнотамга ўғлингизга ичишни ташла деб айтинг. Сизга қулоқ соладилар. Жуда бўлмаса ташламасанг оқ қиламан деб қўрқитинг деб илтимос қилдим. Кейин кетдим. Ярим кеча турмуш ўртоғим ота уйимга маст ҳолда эшик тақиллатиб келдилар. Важоҳат болан уйга юр дедилар. Билишимча бу киши уйга боргач қайнотам "Хотининг семи оқ қил деб айтди" деганлар. Ман боришга қўрқдим. Маст ҳолда зарар етказишидан қўрқдим. Чунки у ерда мени ёнимни оладиган одам ёқ эди. Дадам билан акам бир амаллаб кўндириб уйга қайтариб юбордилар турмуш ўртоғимни. Лекин эртаси куни жанжал катталашиб кетди. Хўжайиним менга 3 талоқсан, 3 талоқ қилдим сани деб 3-4 марта бақириб айтиб кетдилар. Орадан бироз вақт ўтгач фарзандни етим қилмаслик учун Домлолар билан маслаҳатлашдик талоқ масаласида. Бир домла бундай ҳолда 1 талоқ тушади деб бизни никоҳлаб қўйди. Ҳеч қанча бўлмай хўжайиним яна ичиб келдилар. Менга қўл кўтармоқчи бўлганларида онам келиб қолдилар уйимизга. Яна жанжал бўлиб кетди. Мен 1 хонада бешикдаги болам билан ўтиргандим. Хўжайиним келиб шу хонадан шу уйдан, умуман, шу хонадан чиқсанг талоқсан дедилар. Мен сал ўтмай бу гапни унутиб қўйибманда, хонадан чиқибман. Эртаси куни хўжайиним гапларини тан олмадилар. Ўша домлодан сўрасак "Талоқ тушмаган. Энди хўжайинизга бу гапларни эслатиб ўтирманг" дедилар. 1-САВОЛИМ: Домланинг талоқ бўйича берган ўша фатволари тўғрими? Шу билан вақтлар ўтди. 2-фарзандим туғилди. Хўжайиним фарзандларимни яхши кўрардилар. Лекин мендан доимий норози эдилар. Нечи марталаб онамга "қизизни олиб кетинг, яна уйлансамми?" Каби гапларни айтган эканлар. Ўзимга ҳар қандай аёл кўнгли оғрийдиган гапларни кўп айтардилар. Ўғлим катта бўлса ажрашамиз дердилар кўп. Яқинда яна жанжал бўлди. Ичишлари кўпайиб кетганди. Ўша куни ҳам ичиб келгандилар. Менга кет, йўқол дедилар. Қўл кўтармоқчи бўлдилар. Кетсам 2 боламни ҳам олиб кетаман дедим. Кетавер дедилар. Кейин ухлаб қолганларида болаларимни ҳам, нарсаларимни ҳам олиб кетдим. 1 ҳафта ичида судга ариза бердим. Ўзлари ҳам бирга бордилар ариза беришга. Ажрашасанми ажрашамиз дедилар. Суд куни эса ажрашмайман аризани қайтиб оламиз дедилар. Ман олмадим. Суд аризани 1 ҳафтага кечиктирди. Ман хўжайиним билан уйга қайтдим 2 боламни олиб. Ноилож. 1 ҳафтадан кейин борганимизда энди аризани ол дедилар. Ман олмадим. Суддан муҳлат сўрадим. Чунки олдинги сафар уйга қайтганимда ҳам 1 ойдан кейин яна жанжал бошланганди. Суддан чиққач бу киши "Ҳозир онангни уйига борда, ўйлаб кўр. Агар уйга борсанг 5 ой уйдан чиқмайсан. Ота-онангни уйига бормайсан. Кейин 5 ойдан кейин ажрашамиз" дедилар. Шундай бўлса ҳам ман келдим. Аллоҳ йўлида фарзандларим учун келдим. Мендан гуноҳ ўтмасин деб келдим. Ҳозир келганимга 12 кун бўлди. Ҳақиқатан ҳам уйдан чиққандим йўқ. Биласизми? Мен аёл киши жаннатга кириши учун эрини рози қилиши керак, намозини ўқиб, рўзасини тутиши керак деган гапни ўқиб, Аллоҳдан қўрқдим. Дўзаҳий бўлишни истамайман. Жаннатга киришни, ота-онам бошига тож кийдиришни истайман. Лекин ҳозир турмуш ўртоғимдан жуда қаттиқ кўнглим қолган. Қўл теккизишига базур чиқмайман. Умуман хоҳламайман қўли тегишини. Бу вақтинчалик ҳол деб ҳам ўйламайман. 5 ойлик муддат тугагач ажрашмоқчи бўляпман. 2-САВОЛ: Ҳозир турмуш ўртоғим ажрашмайман деяптилар. Чунки болаларини яхши кўрадилар. Зеро, бошқа аёлга уйланиб қайта оила қуришга йиллар кетади. Лекин мен ҳам бу киши билан яшаб гуноҳга ботяпман деб ўйлайман. Бу киши чақирганда ёнига ё бормаяпман ё ўзимни қаттиқ мажбурлаяпман. Шундай вазиятда ажрашсам гуноҳкор бўламанми? Болаларни отасиз қолдиганим учун ҳам гуноҳ мени бўйнимда бўладими? Ўзим намоз ўқийман. Ҳижобдаман. Ота-онам ҳам иймонли инсонлар. Акам борлар. Мен ўзимни айбим хўжайиним қикиқларига чидолмай гап қайтарганларим. Бизни жанжалларимиздан болаларимиз ҳам анча зарар кўрди. Бу гуноҳларим учун ҳам товба қиламан. Жавобингизни интизорлик билан кутаман!
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри фатво берган. Сизларни қайтиб бирга яшашларингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!