Ассалому алайкум ! Устозлар мени ёшим 22 да мени қоним таркибида ҳали тиббиёт давосини тополмаёткан вирус бор экан. Докторлар “соғлом аёл билан турмуш қурманг унга ҳам юқади” дейишяпти. Мени соғлом қизга унаштирилганман, қизни ота-онаси ҳам билишади, улар ҳам қизини беришга рози. У қизни никоҳимга олсам бўладими? Бир қизни умрини зомин бўлишига сабабчи бўлиб, гуноҳкор бўлмайманми? Аллоҳ барча беморона аҳли исломнинг дардига шифо берсин. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўласиз. Сиз туфайли вафот топса вафотига сабабчи ҳисобланасиз. Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, бундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади. Бу ҳолатда Ислом шариатининг «ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир» деган қоидаси ишга тушади. Бировга зулм қилиш, зарар етказиш – ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли содир бўлиши аниқ бўлганлиги учун, бу ҳолатда унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!