Ассалому Алайкум хурматли Узтоз! Сиз билан г'ойибона юзлаштиргани учун Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бо'син!!! Сиздек улуг' усзтозлар билан замондош эканмиз, биз ёшлар ёмон ё'лга кириб кетишимиздан сизлар сабаб Аллоҳ сақлавотти! Аллоҳга шукур!!!Сизга о'з ҳаётимда бо'вотган ба'зи муаммоларни этсам, ечим топишимда ёрдам берсез илтимос, о'зим ечим топишга озгина қийналиб қолдим!Ман асли Тошкентлик о'збек йигитиман, ман Тошкентда 15 йилдан бери яшавотган асли Самарқандлик тожик қизга 2 йил аввал ко'нгил қо'йган эдим. Ҳудога шукур бир биримизга ко'нглимиз бор. Ман у қизни 2 йил давомида ко'п синадим, синовларимдан яхши о'тди, бошқалардан суруштирганимизда ҳаммадан ижобий жавоб олдик у қиз хақида, опамларга ҳам ёқди, у қиз тарбия ко'рган, дин-диёнатли, о'рта ҳол зиёли оиладан, о'зи ҳам Намоз о'қиди, ишончим комилки, онамларга ёқадиган, харқандай вазиятта оила муаммоларига ечим топаоладиган, ақлли, фаросатли келин бо'лади. У қиз хақида ойимлага хали этмаганман, уни о'з ҳам яқинларига этмаган. Фақатгина опаларимиз билишади ҳолос. Бизадиги муаммо шуки, уни оиласида фақат самарқандлик тожиклар қариндош бо'лишган, бизани оиламизда ҳам фақат тошкентлик о'збеклар қариндош бо'лишган. Афсуски у “барибир сизга бериwмиди чунки о'збексиз” диб этади, бошқа одамлардан маслаҳат олганимда ҳам "тожик экан нима қиласан, ундан ко'ра ойила топган тошкентлик қизга уйлангин" дийишади. Лекин ман унга уйланишни астойдил ният қиламанки манда 3 та сабаб бор. 1-сабаб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) “оърта ҳол, зиёли, дин диёнатли, иймонли, солиҳа қизга уйланинг, уни мансабигамас, зотлилигамас, чиройлигигамас, бойлигигамас, диндорига уйланинг, оъзига муҳаббат билан уйланинг” деганлар. Манам ҳудди шундай қиз топдим диган ниятдаман. Ундаги шундай ҳислатларни коърганим учун ҳам ундан вос кечолмиман. 2-сабаб, ҳозирги замонда дин диёнатли яхши қизлар жуда камайиб кетган, тенгдошларим аксарият қизларни коъриб “биз энди кимга уйланамиз” диб сиқилишади. Яқинлари топган аксарият қизлар учрашувга чиққанда оъзини жуда сипо коърсатишадики, аслида эса… Шундай замонда шунақа солиҳа қизни Аллоҳ манга юзлаштирганда ман қандай ундан вос кечий?! 3-сабаб, минг бор узр лекн бу хақиқат, мани 3 та акамга ҳам катталар ва ойимла келин танлашган, учрашишган, бирбирлисига ёқишган ва турмуш қуришган, афсуски орадан 12 йил оътибдики кенайиларим ойим ният қигандек унчалик яхши бо'лмади, ойимла келин олдим деб роҳатланганларини коърмадим, хаттоки баъзида коъраман 3та келинлари бор ойижоним баъзида кирларини оъзлари ювадила, этадила “балки сани уйлантирсам роҳат коърарман” диб, шунинг учун ҳам акаларимни, кенайиларимни хатоларини коъриб, оъзим танлаган, оъзим ишонган қизни ойимлага келин қилиб опкелишни ният қиганман. Уни оиласида ҳамма тожик бо'лса ҳам афсуски оилавий жанжаллар ко'п бо'либ туради, у қизни опачасини оиласи қил устида, ота-онаси ҳам ко'п урушишади, бечора онаси котта қизим баҳтсиз бо'пқомасин диб ко'п куюнадила, у аёл ҳам оиласини сақлаб қолиш учун барчасига чидаб кевотти. Ҳамма оилада жанжал боълиши табиий, лекин бунчалик коъп боълиши эмас. Ман шу қизга уйланганимда оналаримиз бахтдан коъз ёш қилишларини ният қиламан, оилалар оъртасидиги муаммоларни кузатиб келаман, улардан оъз ҳаётимда сабоқ оламан, эртага у қизга уйлансам, табиий камчиликлар боъганида, унга қоъл коътариш, уни соъкиш, уни уйига хайдаш каби разилликлар қилишга мани виждоним қийналади, буларни ҳаёлимгаям келтиромиман, Оналаримизни оътмишдиги аччиқ коъз ёшлари ҳеч коъзолдимдан кетмиди. Биз иккаламиз энг баҳтли оила боълишимизни астойдил ният қиламиз. Доим номозларимда дуо қиламан.Бизадиги ягона камчилик биза оъзбек улар тожик. Коъпчилик “ундан кеч” дийишвотти, уни оъзи ҳам “уйимдила барибир сизга беришмиди” дийди коъп, ҳолам ҳам “санга ойила вилоятлини обермидила умуман” дийишвотти, лекин ман бу замонда шунақа солиҳа қиздан вос кечолмаямман. Урф одатлар турли, шеъвамиз бошқача. Лекин буларни нима фарқи бор, асосийси иккимиз ҳам Мусулмонмизку Алҳамдуллол. Нега миллат ажратилвотти? Исломда шундай турмушга муносабат қанақа? Ундан кечийми, ёки уни уйидигилани, оъзимми уйимдилани коъндиришга астойдил киришими? Катталарни рози қилишим учун нималар қилишим лозим? Илтимос узтоз, ҳаётимдаги шу муаммога ечим топишимга ёрдам беринг, қандай ёъл тутай? Нима қилсам то'гри бо'лади?Одилона жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало иккингизни ҳозиргача бўлган алоқаларингиз шариатга умуман тўғри келмайди.- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари деган гапингиз нотўғри. У зотдан бундай ҳадис йўқ. Баъзи сўзларнинг маъноси бўлиши мумкин.- Исломда келин ёки куёвнинг миллатига қаралмайди, диёнатига қаралади.