Ассалому алайкум! Уйимда мушук боқаман, шундай вазият бўлиб қоладики гохида оёғимни ёки қўлимни ялайди, шунда гумон қиламан тохорат синадими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат синмайди, лекин ялаган сўлаги макруҳ. Намозингиз макруҳлик бўлан адо бўлади.
Йиртқич қушлар, сичқон, чаён ва мушук каби ҳайвонларнинг сўлаклари макруҳ. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!