Ассаламу алайкум! Бурундан қон кетганда таҳорат синади, лекин бурундан қон чиқмай туриб олди олинса таҳорат синадими? Агар таҳорат олаётганда бурундан қон кетиши хавфи бўлса, бурун қоқмай таҳорат олса бўладими? Узр савол иккита бўлиб қолди Бир бирига боғлик бўлгани учун мажбур бўлдим. Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/586-so-ibi-uzr Агар юқоридаги ҳолат бўлса, таҳорат вақтида бурунни қоқмаса бўлади. Фиқҳий китобларимизда: рукъу ва саждалар қилаётган вақтида таҳорати кетиб қоладиган одам, ишора билан намоз ўқиса таҳорати кетмаса, ишора билан ўқийди – дейилган. Валлоҳу аълам.