Ассалому алайкум! Овқатдан кейин тишни орасидан қолган қолдиқларни ковлаганимда туфлаган вақтим қон аралаш туфладим. Шу холатда тахорат бузиладими? Тахорат бузилса бошидан бошлаш керакми (авратларни ювишдан)? 2. Ўғил ва қиз бола нечи ёшдан намоз фарз бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Милкнинг орасидан чиққан оқувчи қон таҳоратни кетказади. Бундай ҳолда хожатхонага кирмаган бўлсангиз таҳоратни қўлни ювишдан бошлаб қилинади. Авратларни ювиш шарт эмас.
2). БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!