Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни ва жума кунлари масжидга боришни бошладим. Аллоҳга минг шукурлар шундай кунларга лойиқ кўрганига. Масжидда жума намозининг фарзидан аввалги ва кейинги 4 ракат суннатларни ўқишда жамоатдан жуда ортда қоляпман. Санони ўқиб Фотиҳа сурасидан 3 ёки 4-оятни бошлашимга 80 % одамлар рукуга кетишади у даражада секин ўқимайман ёки жамоат намозларини тез ўқиш хақида бирон мен билмаган ҳадисларми ёки нимадир борми.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан жуда хурсанд бўлади. Ҳатто тавба қилгувчилардан дуо олишга ҳам буюрилганмиз. Бизларни ҳаққимизга ҳам дуо қилинг, Аллоҳ бизларни ҳам адаштирмасин. Қандай бўлса ҳам ўқишда давом этаверинг. Ён-атрофингизга асло парво қилманг. Валлоҳу аълам!