Ассалому алайкум! Мани бир ўғил ва бир қизим бор, ўғлим 8 ёшда, қизим 7 ёшда, болаларимга намозни сураларини ёдлаши учун мен хам намоз ўқийман деган китоб олдим. Китобдаги сураларни ёдлаши учун болаларим тахоратли бўлишлари керакми, ўғлимни чумилтирган вақтларим тоза кийимлар кийганидан кейин Қуръони каримни ўзбекча таржимасини ўқитяпман. Саволим шуки, болаларим намозни ўрганишдаги китобни ўқиганида тахоратли бўлиши керакми ва ўғлим Қуръонни ўқиганида доим ювиниб ёки тахоратли бўлиб ўқиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қуръони карим ёзилган мусҳафни ҳамда суралар ёзилган қоғозни бетаҳорат ҳолда ушлаш жоиз эмас. Бу ҳукм балоғатга етганларга тегишлидир. Яъни, бордию болалар бетаҳорат ҳолда уларни ушласалар гуноҳ ёзилмайди. Аммо ояти карималарнинг ҳурматини сақлаш учун ҳозирдан таҳорат билан ушлашга ўргатиб боришингиз тўғрироқдир. Валлоҳу аълам!