Ассалому алайкум! Ҳозирда диний илмларни иложи борича ўрганишга ҳаракат қиляпман лекин афсус ўрганган нарсаларим фақат илмлигича қолаётгандек яъни ўша нарсаларни ҳолатига ўта олмаяпман. Устозим йўқ кимнидир муршид қилиб ушлай десам шароитим йўқ ўқийман ишлайман. Муршидсиз ҳам руҳий тарбия ни шакллантирса бўладими? Агар йўли бўлса кўрсатсангиз
– Ва алайкум ассалом! Суннат амалларини ўрганиб бироз ҳиммат қиласиз. Ўшаларни маҳкам ушласангиз сизга кифоя қилади. Валлоҳу аълам!