Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ширк эмасми?

08:48 / 30.10.2016 | Javohir | 2788

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқкинда республикамиз вилоятларида иш сафарида бўлганимда, зиёратгоҳлар бор туманларда зиёратга бордим. Зиёратгоҳларда ўтириб Қуръон тиловат қилаётган домлалар дуо қилганларида «Ҳизр ота қўлласин» деган сўзларни эшитиб қолдим. Бу ширкми? Ўзи Ҳизр ота ким?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ширк. Лекин бирорта кимсанинг оғзидан бу сўз чиқса, “сен мушрик бўлдинг” дейишга шошмаслик керак. Сиз зикр қилган одамлар домла эмас, балки домла номини булғайдиган шахслардир. Бир киши иккинчи кишига "Сен кофирсан" деса, икковидан бири кофир бўлади, чунки иккинчи одам кофир бўлмаса, айтган одамнинг ўзи кофир бўлади. Шунинг учун куфр масаласи бир оғиз гап билан ҳал қилинмайди. Бунинг учун ўша ишни қилган одам, гувоҳлар, аҳли илмлар, муфтий, диний идора вакиллари тўпланиб, воқеани муҳокама қилиш керак. Куфр гапни айтган одам уни нима ниятда, қай аҳволда, нима маънода айтди - буни ҳаммаси тафсилоти билан ўрганиб чиқилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat