Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айб ми, йук ми ?

00:00 / 21.01.2012 | eski savollar | 923
Ассалому Алайкум ва Рохматуллохи ва барокатух.Махалламиз Жоме Масжидида Ислом Дини таълимотига тааллукли жуда хам куп(шулар каторида Сизнинг муаллифлигингиз остида чоп этилган) китоблар намозхонлар укишлари учун йигиб куйилган бир хона бор. Хохлаган намозхон хохлаган вактида кириб, олиб шу ерда укиши мумкин. Камина хам (имкон булганча, дам олиш кунлари) кундузги намозларни жамоат билан укишга бораман ва намоз вактидан олдинрок бориб шу китоблардан укийман(хозирда «Хадис ва Хаёт» нинг «Хаж» китобини жуда кизикиш билан укияпман), у ерда мен кабилар куп. Бугун кирганимда бир одам баланд овозда китоб укиётган экан(тугрироги араб тилида Куръон укиётган экан, балки ёдлаётгандир), мен китобни олиб бир бурчакка утирдим ва мени куриб халакит бермаслик учун секинрок укир деб кутдим. Лекин у одам баланд овозда укийверди. Мен минг истихола билан «биродар, баланд овозда укисангиз колганларга бир оз халакит берасиз-ку, бу ер алохида кичик хужра эмас, бошка, куп одам кирмайдиган хужралар бор» деб узимча тартибга чакирдим, у киши хуп дедида лекин бир оздан сунг китобни токчага куйиб чикиб кетди. Мен узимни айбдор хис килдим, афсус килиб Аллохга тавба килдим, Узи кечирсин у кишини дилини огритган, нотугри килган булсам. Албатта Сиздан сурайман деб дилимга тугдим. Хурматли Шайх Хазратлари фикрингизни билдиринг. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз тўғри қилгансиз. Масжидда, бошқа одамлар бор жойда, халақит берадиган даражада Қуръони Карим тиловат қилиш беодобликдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat