Ассалому алайкум! Менга яшаш жуда қийин бўлиб кетпти кундан кунга одамларни хотиржам хаётини кўриб ажабланяппан. Менда буни акси хаёттан мамнун яшай олмаяппан ёмон хаёллар жуда қийнаяпти. Ичимда ташимга чиқаргани қўрқаман, тилимни ёмон сўзларга буриб ташейди. Жуда қийланаман Астаґфуруллох дейман. Бир қанча муддат ўзимга келаман, лекин яқин яқиндан бери хаёлимда бир нарсалар тасвирлаб урушаман. Ўзим уйда қолиб кетсам уйни ичида югуриб сакраб ерларни ураман. Ғазабимни босиш учун кейин яна Астаґфуруллох дейман. Тушимда ёмон тушлар кўраман. Васвасадан қандек қутилсам бўлади? Намоз ўқиш мен учун азоб, чунки тахоратни жуда узоқ қиламан қўлимни ювораман. Тирноғимни ичига сув кирмади деб яна юваман. Бўлмасам доим уларни олиб юраман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз бир марта таҳорат олинг, сув тегмади деган васваса келса ҳам парво қилмай намозингизни ўқийверинг. Нима хаёл келса ҳам сизни ҳукмингиз шу. Намозингизни дурустлигига шак-шубҳа қилманг. Валлоҳу аълам!