Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онамни рози қилиш

07:40 / 09.03.2021 | Ахмат | 1481

Ассалому алайкум! Отам анча йил олдин ўтиб кетган. Онам ўтган йили қазо қилдилар. Бирорта касбни мукамал бошини ишлаёлмадим. Айни ёшлик пайтимда бирор ташкилотга ишга киришимга, хунар ўрганишимга, шофёрлик қилишига онам рахматли бутун умри давомида менга қаршилик қилиб келди. Фақат мол боқиб далада умрим ўтди. Онам рахматли билан кўп уришганман, йиғлаб жуда қаттиқ қарғанлар У даврларда майдонлар кўп эди. Охирги йиллар фермерларга ерлар бўлиб берилди. Мол боқиш қийин бўлиб қолди. 50 ёшдан кейин ташкилотга ишга олмас, олса хам отни калласидай сўм эмас, доллар керак. Мана энди 20-25 ёшли усталага подсобныйман. Хунар 0 (нол) рўзғоримни аранг боқаяман, хатто егани нон йўқ кунлари бўлиб қолаяпди. Намозни бошлаганимга 8 йил бўлди хатто намозимга қаршилик қилиб сен вохобийсан деб рухсат бермаган. Намозни мен кўчада яхши инсонлардан ўргандим. Оилада 7 ака-ука опа-сингил намозни билмайди, мен кенжасиман. Рахматли ота-онамни рози қилишим учун уларни ўқимаган намозларини мен қандай адо этсам бўлади? 2. Хар бир ўқимаган намозлари учун қанча қийматда садақа кимларга берсам бўлади? 3. Мен рахматли онамга оқ бўлиб қолганми? Нима қилсам боларимга тўкин сочин шароит яратиб бераман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз асло ранжиманг. У билан ота-онангитзга оқ бўлмайсиз. Сиз қандай қилиб бўлса ҳам фарзандларингизни ўқимишли инсон бўлишига ҳаркат қилинг. Инсонни ботқоқликдан илмгина тортиб чиқара олади. Кейин бемалол ота-онангизни намозларини фидяларини тўлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat