Ассалому алайкум! Масжидларда имом намоз ўқийдиган мехроб ичига тўлиқ кириб ўқиши макрух деб эшитдим. Унда масжидларимиз имом учун масжид деворига кирган мехроблар билан қурилишини хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳукми жоиз, фақат имом алоҳида қавмдан ажралиб, меҳробнинг ичига кириб олмаслиги лозим. Қавмдан олдинроқда туриш маносида бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!