Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, жуда хафа бўлган ҳолатда саволни йўллаяпман. 25-июн Якшанба кун рўзанинг охирги 30-кунигача тутиб келаётган эдим. Бир Хожи акамиз рўзани очинглар бугун байрам, Араб давлатларида ва бошқа кўп жойларда оғиз очиқ, рўзани очишган, бизани юртда кўп киши билмай рўзани бугун тутиб юришибди. Байрам куни Рўза тутилмайди дедилар. Тошкентлик кўп Хожиларам очишган дедилар. Илмимиз камлик қилиб Хожи акани гапларига кириб Рўзани очиб юбордим. Мани катта айбим яхши суриштирмай Хожи акани гапига кирганим. Кейин суриштирсам билсам бугун 25-июн куни рўзани очвориб қаттиқ гуноҳ қилгана эканман. Ман бу ишим учун Хожи акани гуноҳкор деб биляпман. Бўлган иш бўлди. 1-саволим, ман очганим учун 60 кун каффорат тутиб беришим керакми ёки 1 кун?
2- рўзани очганим учун гуноҳкор бўлдимми ёки Хожи аками?
Ва алайкум ассалом! 1). Шариатимиз рўза тутишни ният қилиб туриб, саҳарлик вақти чиқиб кетганини билганидан кейин ҳам еб-ичган ёки рўза тутиб қасддан очиб юборган одамга 60 кун каффорат ва 1 кун қазо тутиб беришни фарз қилган. 2). Шариат масалаларида “ҳожи акалар”нинг гапларига эмас аҳли илм уламоларнинг фатволарига эргашиш керак. Валлоҳу аълам!