Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гиламча

00:00 / 17.10.2012 | eski savollar | 2224
Хурматли Хазрат саволим қуйидагича: менинг бир жойнамозим бор , бу жойнамоз гиламнинг кичикроғи десаям бўлади, материали гилам, ушбу гилам - жойнамозга ўғлим сийиб қўйди ва турмуш ўртоғим уни кўп марта сув қуйиб , содалаб яна сув қуйиб , хуллас ўзини наздида "ичида умуман нажосат асари қолмади " деган даражада ювипти,лекин бизнинг фиқҳ китобларимизда айтилишича "гиламга ўхшаш нарсаларни бир кун оқар сувга қўйиш керак дейилган" бизнинг гилам - жойнамозимиз шаръан пок бўлдими? ,уни ишлатаверайликми? иккинчи саволим: Аллоҳга хамдлар бўлсинки яқинда "Олтин силсила" китобингиз сотувга чиқди ва уни олдим ва ўқишни бошладим,менда туғилган савол , биринчи "ваҳий бошланиши" бобида келган биринчи хадис "Иннамал аъмолу бин нийят" хадиси келган , бу хадисда вахийга оид хеч қандай гап йўқку Имом Бухорий бу ерда бу хадисни келтириши сабаби нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Оқар сувга катта ва нажосати кўп бўлган гиламларни қўйилади. Нажас теккан жой аниқ бўлса, уни кетказиш кифоя қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat