Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сохиби узр киши качон тахоратини янгилайди?

00:00 / 31.10.2011 | eski savollar | 4390
Ассалому алайкум мухтарам Устоз!АЛЛОХ(ж/ж) икки дунёда сиздан рози булиб, олий мукофот булган узининг жамолига етишингизни насиб этсин!Устоз "сохиби узр" булган киши хар намозга тахоратини янгилайди, тугрими? Устоз "сохиби узр" киши тахоратини качон олади, яъни намоз вакти киргандан кейинми ёки намоз вактидан олдин килса хам буладими?. Масалан: сохиби узр киши "Аср" намозини укиган булсаю, "Шом" намозининг киришига 10 дакика колганда тахоратини янгилаб олиб, "Шом" намозини жамоат билан укиса буладими? Ёки "Шом" намози вакти киргандан кейин тахорат олиб, узи укийдими? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) сиздан ва жумламиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

УЗРЛИЛАР ҲУКМЛАРИ Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Ўшандоқ тоҳаратни қуёш чиқишига ўхшаш вақт-нинг чиқиши синдиради. Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас. Энди ушбу матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.Ҳайзнинг озидан кам бўлган, дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир ёки дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир ё иккисида ҳам одатга биноандир, шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир. Фиқҳий таъриф бўйича «Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир. Матннинг юқоридаги жумлаларида аёл киши кўрадиган қонларнинг қайсилари истеҳоза бўлиши тушунтирилмоқда. 1. Ҳайзнинг озидан кам бўлган.Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, аёл кишидан уч кундан оз муддат қон келса, истеҳозадир. 2. Дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир.Ҳайзнинг кўпи ўн кун. Ўн кундан ортиқ ҳайз бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор ҳайз кўрувчининг қони давомли келиб турса, ўн кунгачаси ҳайз ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир. 3. Дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир.Нифоснинг кўпи қирқ кундир. Қирқ кундан ортиқ нифос бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор нифос кўрувчининг қони давомли келиб турса, қирқ кунгачаси нифос ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир.4. Иккисида ҳам одатга биноандир.Яъни, дастлаб ҳайз ёки нифос кўргандаги одатига биноан бўлади. Ҳайз кўрувчининг одати уч кун билан ўн куннинг орасида бўлади. Нифос кўрувчининг одати қирқ кунгача бўлади. Мисол учун, дастлаб беш кун ҳайз кўрган аёлга ҳар сафар беш кун ҳайз кўриш одат бўлиб қолади. Дастлаб ўттиз кун нифос кўрган аёлга ҳар сафар ўттиз кун нифос кўриш одат бўлиб қолади. 5. Шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган. Ҳайз ўн кундан, нифос қирқ кундан ортиб кетса, ортиғи истеҳоза бўлади. Одатдан ортиб кўпига етмаса, ҳайз ёки нифосга қўшилади. Бир аёлнинг одати беш кун ҳайз кўриш эди. Аммо бу сафар беш кундан ўтиб кетди. Ўн кунгача ҳайз ҳисобланаверади. Ўн кундан ошгани истеҳоза бўлади. Бир аёлнинг одати ўттиз кун нифос кўриш эди. Аммо бу сафар ўттиз кундан ўтиб кетди. Қирқ кунгача нифос ҳисобланаверади. Қирқ кундан ошгани истеҳоза бўлади.6. Ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир.Ҳар бир ҳомиладор аёл кўрган қон истеҳозадир. Чунки, ҳомиладорлик вақтида ҳайз кўриш йўқ. Туғмагунича нифос кўриш ҳам йўқ. Истеҳоза намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий яқинликни ҳам манъ қилмайди. Бу ҳукмларни фақиҳларимиз қуйидаги далиллардан олганлар: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг завжаларидан бир аёл эътикоф ўтирди. У (аёл) сарғиш ва қизғиш (қон) кўрар эди. Гоҳида, у намоз ўқиётганда, остига тоғора қўйиб қўяр эдик», – дедилар». Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилишган. Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умму Ҳабиба истеҳозали бўлар, эри эса унга яқинлик қилар эди». Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ҳамна бинти Жаҳш мустаҳоза эди. Унинг эри унга яқинлик қилар эди». Иккала ривоятни Абу Довуд келтирган. Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир тоҳарат қилиб олиб, ўша намознинг вақти чиққунча тоҳаратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули. Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» – деб сўради. Ул зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Қачон ҳайз келса, намозни қўй. Қачон у кетса, ўзингдаги қонни ювиб ташлаб, намозни ўқийвер», – дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», – дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Ўшандоқ тоҳаратни қуёш чиқишига ўхшаш вақт-нинг чиқиши синдиради. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун тоҳарат қилди. Унинг тоҳарати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган тоҳарати билан Пешинни ўқиса бўлади. Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас. Заволдан олдин тоҳарат қилган узрли шахснинг тоҳарати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша тоҳарат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.

Топ рейтинг www.uz Openstat