Ассалому алайкум! Мени таҳоратга оид саволим бор эди. Одамнинг маълум бир аъзоси шилинса ёки кесилса қон чиқмаса таҳорат кетадими? Масалан лаб совуқ кунларда қотиб ёрилиб туриши ёки кичик миқдорда йиртилиши, оёқнинг товон қисмига яқин жойларини совуқда кичик миқдаорда йиртилиши. Бундай ҳолда қон чиқмасада тери остидаги гўшт қисми кўриниб сув текканда маълум миқдорда ачишади. Буни ҳукми нима?
– Ва алайкум ассалом! Қон чиқиб оқмагани учун таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам!