Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қууръон оятлари бор китобларни таҳоратсиз ушласа ёки ўқиса бўладими?

00:00 / 13.05.2008 | eski savollar | 8920
Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Шайх ҳазратларига берадиган саволим қуйидагича: Ҳадис китобларда, бундан ташқари жудаям коъп китобларда, масалан, Намоз ҳақидаги китобларда Қуръондан оятлар келтирилган . Шундай китобларни таҳоратсиз ушласа ёки оъқиса боъладими ? Яна бир савол: Ҳозирги кунда, Компютерларда, Қуръон дастурлар чиқган, шундай дастурларни ҳам таҳорат билан оъқиш керакми? Жавоб учун ташаккур. Аллоҳ рози боълсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аслида доимо таҳорат билан юрган яхши.Жунуб, нифосли ва ҳайзли шахс ҳамда кичик бетаҳорат киши мусҳафни ушламайди.Аллоҳ таоло «Воқеъа» сурасида:«Уни фақат покланганларгина ушлайдир», деган (79-оят).Мазкурларнинг барчалари пок эмаслар.Илло ёпишмаган ғилоф ила ушлаш бундан мутасно. Имом Бухорий келтирган ривоятда Абу Воил ўзининг ҳайзли ходимасини Разийннинг олдига бориб мусҳафни олиб келишга юбориши ва у ғилоф ила олиб келиши айтилган.Мазкур шахслар тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларини ушлашлари ҳам мумкин эмас. Чунки ул китобларда ҳам ояти карималар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat