Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрдан бесўров пул олиш

00:10 / 13.03.2021 | Nazira | 2544

Ассалому алайкум! Эр хотин орасида ҳурмати мусоҳарат(эри ӯз қизига шаҳват билан тегинган) вожиб бӯлиб, ораларига талоқ тушган. Эр доимий аёлига зуғум ӯтказиб келган. Шифокорларга олиб бормаган. Ҳозирда аёлининг аҳволи оғир. Касал бӯлса ойлаб дорисиз шифокорга бормай ноилаж турб кетган. Тиши оғриса шифокорга олиб чиқмаган. Ҳаттоки юзи ишиб йиринглаб кетса ҳам спирт боғлаб дуо ӯқи деб буюрган, бу ҳол ойлаб давом етгач мужбур бӯлиб биттада 4 та тишини олдириб ташлаб азоб берган. Ҳозирда биттагина соғ тиши қолган. Қолганлари илдизи қолган олдириш керак. Ҳозирда борадган жойи ҳеч вақоси йӯқ яна 5 та фарзанди бор. Уларни боқиши керак. Ҳозирда аёл онасининг уйида аммо у ерда узоқ қололмайди. Саволим шуки ўша вазиятда аччиқ устида аёл берухсат эрининг 800$ миқдордаги пулини фарзандларининг ҳақи деб олган, аммо ҳозирда ӯзини гуноҳкор деб ҳисоблаб, бу пул ҳаром деб билмоқда ва қанчалар муҳтож бӯлмасин бу пулга тегмай асрамоқда. Имкон топиб яширинча эрига қайтармоқчи. Айтингчи бу вазиятда эр аёли учун дори дармон еб ичиши фарзандларини боқиш ҳақини бермаётгани учун шу пулни ишлатса бӯлармикин? Аёл бу пулга ҳақиқатдан муҳтож. Эр эса пул бермаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Болаларига ишлатса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat