Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишлатиб иш хақини бермаяпти

00:20 / 13.03.2021 | Oybek | 1444

Ассалому алайкум! Биз россияда ишлаймиз алхамдулиллах тирикчилигимиз ўтиб турибди, биз кунлик ишга чиқардик ва иш берувчи ўзбек эди. У 3 кунлик иш хаққимизни залог сифатида олиб қоларди кетиб қомасин дебми у ёғи менга қоронғу ўзи билади ва биз совуқда ишлашга қиналиб қолдик ва боллар чиқмаймиз дейишди ва мен хам улар қатори чиқмадим. Кейин қолган ўша 3 кунлик пулимизни сўрашга бордик ва у айтди сизлар ишни охиригачон деганслар охирида оласилар деди. Дагавор деди, биз кунликмиз десак сенлар вада бергансанлар деди биз беринг десак у пул 10 кунгача чиқади ўшангача ишлаш бўлмаса бермиман деди ва менга осилди. Сен 5 махал номоз ўқисан нега уларга юринглар борелик демадинг деб. Сени бунақа ўқиётган намозинг қабул бўмеди деди. Мен дин борасида хар нарсани гапрвурмиман, кейин намозимни нима дахли бор дедим. У кимки мени намозимни қабул бўлиши бўлмаслигини биладигон.... Биз кейин ишга чиқдик яна 3 кун кегин яна чиқмадик. Пулимизни сўрасак дангал йўқ сенларга пул деди. Тўғри биз пул чиққинча деб ваъда қилгандик, лекин боллар чидаёлишмади, совуқ, кор, тепа том. Қайга борсанг бор деди. Куч ва қувват фақат Аллоҳдан, унга зарар етказишга ақлимизам кучимизхам етади, лекин хикмати бор бу воқеаларни хам деб кўз юмиб турибмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У намозга осилмасин. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари келтирилган:
«Аллоҳ таоло дейди: «Мен қиёмат куни уч хил одамнинг хусуматчиси бўламан. Мен кимнинг хусуматчиси бўлсам, уни енгаман. Бир одамники, номим ила бир нарса берилса-ю, у хиёнат қилса; бир одамники, ҳур инсонни сотиб, баҳосини еса; ва яна бир одамники, мардикор олиб, уни ишлатиб, ҳақини бермаса». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat