Ассалому алайкум! Ҳозирда биз турмуш ўртоғим билан ижарада яшаябмиз, ўзимизни уйимиз хозирда тамирланаяпти, битишига оз қолди. Куни кеча турмуш ўртоғим билан тортишиб қолдик. Ва улар менга уйимизга кўчиб олганимиздан сўнг талоқсан дедилар! Бир оздан сўнг яна талоғингни олдинку яна нима истайсан дедилар! Шу тортишувдан сўнг менга талоқ тушдими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Сизни “уйимизга кўчиб олганимиздан сўнг талоқсан” деб ёзишингизча эрингиз талоғингизни уйга кўчиб ўтишга шарт қилиб қўйибди. Демак уйга кўчиб ўтсангиз шу заҳоти талоқ тушади. Валлоҳу аълам!