Ассалому алайкум! Аёл эрини рухсатисиз айтмасдан ташлаб кетиб чет давлатга ишлагани кетиб қолса ушбу аёлга шариат ҳукми қандай? Иложи бўлса Қуръон оят ёки ҳадислар билан мисоллар келтирсангиз. Зеро ушбу савол кўпчилик оиласини ташлаб чет элга ишлагани кетаётган аёлларга жавоб бўлар эди.
– Ва алайкум ассалом! Аёл эрининг рухсатисиз чет элга кетиши жоиз эмас. Бу ишга журъат қилган аёл Аллоҳга осий бўлади. Фуқаҳолар “Бирор бир заруратсиз шаръий вожиб бўлган ишдан ташқари эрининг изнисиз ташқарига чиқиши ҳаром ҳисобланади” дейишган.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ : أَتَتِ امْرَأَةٌ نَبِيَّ اللهِ صلى الله عليه وسلم , فَقَالَتْ : يَا رَسُولَ اللهِ مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى زوجته ؟ قَالَ : لاَ تَمْنَعُهُ نَفْسَهَا وَلَوْ كَانَتْ عَلَى ظَهْرِ قَتَبٍ. قَالَتْ : يَا رَسُولَ اللهِ ، مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى زَوْجَتِهِ ؟ قَالَ : لاَ تَصَدَّقُ بِشَيْءٍ مِنْ بَيْتِهِ إلاَّ بِإِذْنِهِ ، فَإِنْ فَعَلَتْ كَانَ لَهُ الأَجْرُ ، وَعَلَيْهَا الْوِزْرُ . قَالَتْ : يَا نَبِي الله مَا حَقُّ الزَّوْجِ عَلَى امرأته ؟ قَالَ : لاَ تَخْرُجَ مِنْ بَيْتِهِ إِلا بِإِذْنِهِ ، فَإِنْ فَعَلَتْ : لَعَنَتْهَا مَلاَئِكَةُ اللهِ وَمَلاَئِكَةُ الرَّحْمَةِ وَمَلاَئِكَةُ الْغَضَبِ حَتَّى تَتُوبَ ، أَوْ تراجع . قَالَتْ : يَا نَبِيَّ اللهِ : فَإِنْ كَانَ لَهَا ظَالِمًا ؟ قَالَ : وَإِنْ كَانَ لَهَا ظَالِمًا . قَالَتْ : وَالَّذِي بَعَثَك بِالْحَقِّ لاَ يَمْلِكُ عَلَيَّ أَمْرِي أَحَدٌ بَعْدَ هَذَا أَبَدًا مَا بَقِيتُ .رواه ابن أبي شيبة في المصنف
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Я Расулуллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди. “Эгарнинг устида бўлса ҳам ўзини эридан ман қилмайди” дедилар. “Я Расулуллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди. “Эрнинг изнисиз уйидан бирор нарсани садақа қилмайди. “Агар қилса савоби эрга гуноҳи аёлга бўлади” дедилар. “Я Набияллоҳ эрнинг аёлининг зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат” деди. “Эрнинг изнисиз уйидан чиқмайди. Агар чиқса Аллоҳнинг фаришталари, раҳмат ва ғазаб фаришталари тавба қилгунича(бир ривоятда қайтгунича) аёлга лаънат айтади” дедилар. “Эй Аллоҳнинг Набийси агар эр аёлга зулм қилувчи бўлсачи” деди. “Агар аёлга зулм қилувчи бўлса ҳам” дедилар. Ҳалиги аёл “Сизни ҳақ билан (пайғамбар қилиб) юборган Зотга қасамки бундан кейин модомики ҳаёт эканман (эрнинг ҳаққи аёлнинг зиммасига оғирлигидан)ҳеч ким устимдан ишимга молик бўлмайди” деди.
Ибн Абу Шайба ривояти. Валлоҳу аълам!