Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос мусулмонлар кореяга қиз беришмасин

14:54 / 15.03.2021 | 김로라 | 1986

Ассалому алайкум! Мени эрим бўлган инсон мендан хам ислом динидан хам шунчаки воз кечди чўчқа ейди ароқ ичади дини йўқ дўстларига қўшилиб кетди ва мандан пулди устун қўйди ман билан пандимия сабаблик кўриша ололмайман деб ўйлади менга бошқаси билан турмуш қур ЗАГС қоғозни йиртиб юбор деди. Шунчаки воз кечдим сандан деди ажрим учун документ хам жўнатмайман деди. 6 ойдан бериб алоқага чиқмайди. Охирги гапи Сени унутиб бўлганман сенга пул керакми сени пулинг йўқлиги учун менга ёзябсанми мен сени эрингмасман ман унутганман сани ислом динини бошида чин дилдан қабул қилгандим лекин мен ислом динида бўлсам чўчқа еёлмайман мол гўшти қиммат деди ароқ хам ичади. У эрим бўлган инсон Жанубий Кореялик йигит эди. Илтимос Жанубий Кореяга мусулмонлар қиз беришмасин марузаларда айтинглар, улар пулни севади аёлини рашқ қилмайди ислом динини қабул қилиб олиб кетгандан сўнг Аллоҳ билади нима қилади. Мен билан динсиз инсон билан ўртамизда шунда хам никох борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳингиз бекор бўлган. Асло иккиланманг. Ўша гапни айтганидан бери уч ҳайз кўриб покланган бўлсангиз иддангиз чиқиб бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat