Ассаламу алайкум!Ҳазрат, бир киши 60 кунлик қилиб каффорот рўзасини тутятганди. Ҳайит яқинлашмоқда. Байрамда рўза тутилмайди. 60 кунлик кетма-кетликни узишига тўғри келадими? Агар узилса, 60 кунликни қайтадан 1 кун деб тутиб бошланадими?Ҳазрат, яна бир саволим бор эди. Зулҳижжанинг ўн кунлигидамиз. Шу кунлардаги ва Арафадаги рўзанинг фазли улуғ. У киши эса каффорот рўзаларини тутяпти. Ҳам каффорот ҳам Зулҳижжанинг ўн кунлик фазлини ният қилиб тутса бўладими? Яъни, фазилатли кунларнинг савоби у кишига ҳам етадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Каффорот рўзаси ҳайит келиб қолса, кетма-кетлик бузилади. Янгитдан каффоротни бошлашга тўғри келади.- Каффорот рўзаси нафл рўзадан кучли бўлади. Бир рўзани тутиб бошқа рўзанинг савобини олиб бўлмайди.