Ассаламу алайкум! Мен 40 кун рўза тутишга ният қилишим шариатимизга тўғри келадими? Баъзи пайтларда сахарлик қилмай ифторга қадар ишлайман, лекин ўзимни яхши ҳис этаман. Шу ишим ҳам тўғрими ёки саҳарлик қилиш шартми? Шу тутаётган рўзамни қазо рўза десам бўладими? Руза тутишни 1 декабрдан бошладим, шунда жума кунлари ҳам тутаяпман, кароҳиятли эмасми? Ҳамма жавоблар учун олдиндан раҳмат. Ассалому алейкум.
Ва алайкум ассалом! Айнан 40 кунни тайин қилиш шариатимизда йўқ. Хоҳлаганингизча рўза тутишингиз мумкин. саҳарлик қилиш шарт эмас, суннат. Зиммангизда қазо рўзалари бўлса, аввал уларни адо қилишингиз шарт. Жума кунлари ҳам тутишнинг кароҳяти йўқ. Валлоҳу аълам.