Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзалар

20:37 / 16.06.2022 | Mirmuxsin | 1068

Ассалому алайкум! 1). Мен ёшлигимда тутмаган рўзаларимни қазосини қиш кунлари тутишга харакат қилар эдим. Хар доим сахарлик қилиб кейн оғиз ёпишга уринардим, кечги пайт эртага рўза тутаман дердим, лекин бирхиллари сахарликка туролмасдим, шу сабаб ўша куни оғзим очиқ юрардим. Қилган ишим тўғримиди ёки оғзим ёпилган хисобланармиди. Агар шундай бўлса каффорот вожиб бўлмайдими? 2). Рўзани қасддан очиб юборганлик учун каффоротига 60 кун кетма-кет тутиб беришга хатто хамма соғ инсонларнинг хам қурби етмайди, шунинг учун агар тутса мазаси қочишини силласи қуриб ишга ярамай қолишини тахмин қилиб мискинларни тўйдиришга пулини берса жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эртаси куни рўза тутишни ният қилиб ётса, тонг кириши билан рўзадор ҳисобланади. Саҳарликка тура олмаганининг таъсири йўқ. Шундай ҳолатда қазо рўзани ният қилиб кейин очиб юборган бўлса қайтадан тутиб беради. Каффорот вожиб эмас.

2). Нотўғри фикрлаяпсиз. Кимнинг зиммасига каффорот рўзаси вожиб бўлган бўлса барча ишини тарк қилиб бўлса ҳам уни адоқилиб қўйиши шарт. Каффорот фақатгина рамазон рўзасини тонгдан тутишни бошлаб сўнгра узрсиз очиб юборганга вожиб бўлади. Умуман рўза тутмаган куни учун каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat