Ассалому алайкум! Бадр жангида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим агар бугун ушбу жамоа ҳалок бўлса, ер юзида Сенга ибодат қиладиган одам қолмайди” дедилар. Мени тушунмаган жойим “уруш учун эмас Қурайшнинг карвони учун чиқишди” деб урушга бормай Мадинада қолган саҳобалар бор эдику. Илтимос тушунишга ёрдам беринг. Аллоҳ охиримизни хайрлик қилсин.
Ва алайкум ассалом! عمر بن الخطاب قال : لما كان يوم بدر استقبل النبي صلى الله عليه وسلم القبلة ثم مد يده ثم قال : اللهم أنجز لي ما وعدتني ، اللهم ائتني ما وعدتني ، اللهم إنك إن تهلك هذه العصابة من أهل الإسلام فلا تعبد في الأرض أبدا ، فما زال يستغيث ربه ويدعو حتى سقط رداؤه ، فأنزل الله عز وجل : إذ تستغيثون ربكم فاستجاب لكم أني ممدكم بألف من الملائكة مردفين .
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Бадр куни бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб қўлларини чўздилар, сўнг «Аллоҳим менга берган ваъдангни рўёбга чиқаргин. Аллоҳим ваъда қилган нарсангни бергин. Аллоҳим агар бугун ушбу жамоа ҳалок бўлса, абадий ер юзида Сенга ибодат қилинмайди» деб дуо қилдилар. У зот роббисига ёлвориб дуо қилишдан тўхтамадилар. Ҳаттоки эгниларидаги чопонлари ҳам тушиб кетди. Шунда Аллоҳ таоло :
“إِذْ تَسْتَغِيثُونَ رَبَّكُمْ فَاسْتَجَابَ لَكُمْ أَنِّي مُمِدُّكُم بِأَلْفٍ مِّنَ الْمَلَائِكَةِ مُرْدِفِينَ”
Ўшанда Роббингиздан ёрдам сўрар экансиз, У: «Албатта, Мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман», – дея ижобат қилди. (“Тафсири Ҳилол”. “Анфол” сураси 9-оят) Имом Муслим ривояти.
Ўша пайтда мусулмонлар сони кўпчиликни ташкил қилмас эди. Асосий бош кетса қолганларини ҳалок қилиш ҳеч гап эмасди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у гапни шу нуқтаи назардан айтганлар. Валлоҳу аълам.