Мен кўп қаватли уйнинг битта хонасини сотиб олиб, реконструкция қилиб, таъмирладим. Уй ноқулай қилиб қурилган экан, уни қулайроқ қилиб қуриш учун тахминан 0.80×2метр жойини подъезд қисмидан ўзлаштиришга тўғри келиб қолди. Ўзлаштирган жойим бирон бир шахсга тегишли эмас, ҳеч кимга зарар етказмайди ва ноқулайлик туғдирмайди. Кейинчалик ҳадислардан бирида ўқисам, “Бир қарич ерни ўзлаштирган одам охиратда етти газ ерни кўтариб келиши” ҳақида билиб олдим. Мен уйимнинг сотилиш нархи умумий майдонидан, шу ўзлаштирган жойимнинг нархини ҳисоблаб пулини чиқариб эҳсон қилсам, ўзлаштирган еримнинг ҳаққини адо қилган бўламанми? (уйимни бузиб, қайтиб ўз ҳолига келтиришнинг ҳеч иложи йўқ. Реконструкция қилганим сабаб, кўп жойларини бузишга тўғри келади.)