Ассалому алайкум! биз хозирда корея давлатида яшаб келмоқдамиз ёнимизда юртдошларимиз ҳаракати билан бир масжид очилган ва ҳозирда бу масжидга келаётганлар орасида мазҳабларга амал қилмай (яни хохлаган мазҳабдан фатво олиб кетувчилар) кўпайиб бормоқда ва улар орасида Қуръондан илми борлари ҳам бор саволим шундаки бемазҳабнинг мазҳабга эргашувчидан илми зиёдроқ бўлса имомликга ўтиши жоизми мазҳабга эргашувчи бемазҳабга иқтидо қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша бемазҳаб имом пайпоғига масҳ тортмаса ва намознинг рукнларини тўғри адо қила олса иқтидо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!