Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эримнинг бу гаплари талоққа кирадими?

19:44 / 15.03.2021 | Dilnoza | 3365

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. 1 нафар фарзандимиз қизимиз бор. Бошқа фарзанд кўролмаяпмиз. Иккимиз хам соғлом чиқяпмиз. Балки яна фарзандлик бўлолмаганимизни тагида хам бир хикмати бордир деб ўйлардим. Қизимга 6 ойлик хомиладорлик пайтимда оилавий келишмовчилик сабаб турмуш ўртогим дадамларга "қизингизни кўчи билан олиб кетинг. Қизиз билан яшамайман" деб айтганийди. Шундай деса талоқ тушадими? Шундай сўнг қизим 5 ойлик чақалоқлигида кечирим сўраб, бизни олиб кетди. Биз қайта никох ўқитмадик. Тўғриси хеч кимни хаёлига келмади. Яшашда давом этдик. Яна арзимаган нарсадан жанжал чиқиб яна “Сен билан умуман яшамиман” деб уйидан яна хайдаб юборди, уйидагилари хам қаршилик қилмади. Яна ота уйимда 1 ой турдим. Яна кечирим сўраб олиб кетди. Ота-онам кетишимга қарши бўлдилар. Ман битта боламни етим қилмайман диб яна қайтдим. Эрим 1 йил Россияда бўлса 5-6 ой уйда бўларди. Эримни чизган чизиғидан чиқмасийдим. Қайнонам, қайниотам хам мандан розийдилар. Мана яна 5 ойдан бери ота уйидаман. Бу сафар "боланг хам, ўзинг хам, қорнингда бола бўган бўлса у хам керакмас отангникига кет. Санга жавоб кўчингни йиғ” деди. Ман хеч қаерга кетмайман. Шу уй мани уйим дедим. Ундай бўлса мен Сенга бегонаман, Сен менга бегонасан деб айтди. Ман индамай хатто қайнонамга хам айтмай 10 кунлар эрим билан бегоналардай яшайвердим. Чунки қайниотам хам қайнионамга кўп жавоб сўзини айтарди. Эрим хам шундай мухитда ўсган экан. Мен 5 вақт намоз ўқийман. Эрим ўқимайди. Талоқ хақида китобдан ўқиб, қўрқиб кетдим. Жавоб дейишлик боин талоққа кирар экан. Хар шу жавоб сўзини айтганида талоқ тушганми? Қайнонамга эрим мен у сўзни чин дилдан айтмаган эдим дебди. Тарбия қилиш мақсадида айтдим дебди. Идда сақлайман десам, ковид касаллигига учраб қолдим. Манда сал оғирроқ кечди бу касаллик. Хар куни ишдан келиб шу ахволимда хам кўп зулм қилди. Яна ота уйимга қайтиб келишга мажбур бўлдим. Ўзи чет давлатга кетиб қолди. Келиб яна ярашаман, яшайман деса қандай йўл тутилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтиб яшаманг. Намозхон инсон билан оила қуришни ҳаракатида бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat