Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл қилмасдан ухлаш

12:19 / 19.01.2019 | Feruz | 4495

Ассалому алайкум! Кечаси жинсий яқинликдан сўнг ғусл олишни эртаси бомдод намозидан олдин қилишни ният қилиб ғусл қилмай ухлашга ётиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: اسْتَفْتَى عُمَرُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيَنَامُ أَحَدُنَا وَهْوَ جُنُبٌ؟ قَالَ: نَعَمْ، إِذَا تَوَضَّأَ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Бирортамиз жунуб ҳолда ухласак бўладими?» деб фатво сўради. «Ҳа, агар таҳорат қилиб олса», дедилар». 

  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما أَنَّهُ قَالَ: ذَكَرَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ لِرَسُولِ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ تُصِيبُهُ الْجَنَابَةُ مِنَ اللَّيْلِ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : تَوَضَّأْ، وَاغْسِلْ ذَكَرَكَ، ثُمَّ نَمْ  

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тунда ўзига жунублик етиб қолишини айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Таҳорат қил ва закарингни юв, кейин ухлайвер», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 

لَا  يُكْرَهُ مُعَاوَدَةَ أَهْلِهِ قَبْلَ اغْتِسَالِهِ 

Ғусл қилмасдан аҳлига қайта яқинлик қилиш макруҳ эмас. Роддул Муҳтор.
Икки яқинлик ўртасида таҳорат олиш борасида турли фикрлар айтилган. Баъзилар бу таҳоратни оғиз-бурунни чайишнинг ўзи, дейишса. Бошқалар тўлиқ таҳорат олиш, деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat