Ассалому алайкум! Мен мебел цехида ишлайман. Бир мижозни уйига стол стул ва шунга ўхшаш мебеллар ўрнатиб бердик, кейин билсак у уйни яшаш учун эмас улфатлари билан ароқ ва шунга ўхшаш харом ишларни қилиш учун келиб турар экан. Ўзимиз ичмаганмиз Аллоҳ сақласин. Бир танишим бу уйда қилинган гунохдан қиёматгача сизга бориб туради дейди бу тўғрими? Шундай бўлса бу оғир юкдан қандай қутилса бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Дўстингиз нотўғри айтибди. Сиз жоиз ишни қилгансиз, қолганининг гуноҳи ўзига. Валлоҳу аълам!