Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол колбасалар

22:53 / 25.10.2021 | Malika | 2058

Ассалому алайкум! Колбаса маҳсулотларининг "Ҳалол" сифат белгисига эгаларида ҳам товуқ териси қўшилган деб ёзилади. Биламизки сўйишдан олдин ҳар бир ҳайвонга дейиш керак. Лекин бройлерларни аппаратда сўйишади. Унга умуман Бисмиллаҳ дейишмайди ёки ҳаммасига бир марта айтилади. Бунда сўйилган гўшт ҳаром бўлади. "Ҳалол" белгисини қўйишда унинг сўйилишига этибор бериладими? Балки бундан ҳабарингиз йўқдир. Биз ҳам ҳаром луқма аралашмасин деб ундай нарсалар истеъмол қилмаймиз. Бир танишим билан шу масалада баҳслашиб қолдик. Қанчалик тушунтирмай менга ишонмайди. Нафс қулига айланган. У менга сен еявер гуноҳи уларга дейди. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сўйилган ҳар бир товуққа алоҳида басмала айтиш шарт, бўлмаса у ҳаром бўлади. Аниқ шариат шартларига мувофиқ сўйилганига ишонч ҳосил қилмаган гўшт маҳсулотини тановул қилмаган афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat