Ассалому алайкум! Эр-ҳотин айрим сабаблар билан қайта никоҳ ўқитиш шарт бўлиб илимли имом никоҳ ўқиса, гувоҳлида куёвга имомни ўзи, келинга эса куёвни укаси гувоҳли берса, лекин никоҳ ўқилвотганда куёвни укаси сабабли чиқиб кетса (эшик жиринглаб қолиб) домла никоҳни шу гувоҳсиз (яни куёвни укасисиз) ўқиса никоҳ боғланадими? Аёлга берилган маҳрни аёл ўз ҳоҳиши билан яна эрига қайтариб берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Келин ва куёвнинг ижоб ва қабулини (тан маҳрамликка олдим, ўзимни бағишладим каби) икки гувоҳ эшитиши шарт. Бўлмаса никоҳ жоиз бўлмайди.
2). Аёл маҳрни ўз хоҳиши билан эрига қайтариб бериши жоиз. Валлоҳу аълам!