«Фазоил-ул Қурон» ёхуд «Қуръон фазилати» китобидаги сура ва оятлар эвазига бериладиган ваъдаларга таваккул қилса бўладими? Сиз у китоб билан танишмисиз? Агар ундай бўлмаса, сизга у китобни қандайлигини айтаман. У китобда жуда ғайри оддий нарсалар баён қилинган. Сизга баъзиларини келтираман. Мисол «Кимки (Ҳижр – сурасини 19-20 инчи) оятларини, лавҳга нақш қилиб ёзиб, ўз ўйига ва дўкони деворига осиб қўйса ёки қоғозга ёзиб ўз моли орасига қўйса, у осонлик билан ризқу рўзини топади ва кўп фойдалар кўради. Агар ушбу лавҳни боғда сақласа, боғни дарахтлари серҳосил бўлади ва Аллоҳ марҳамати билан дарахтлар ҳар хил офатлардан муҳофазаланади. Иншаалоҳ» Бу каби вадалар фазоил-ул Қуръон китобида, Қуръонни ҳар бир суралари ёки оятлари эвазига шунга ўхшаш лафзлар келтирилган. Бу гапларга таваккул қилса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу борада «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўттизинчи жузини ўқишни тавсия қиламан. Сиз айтган китобни билмайман.