Баъзи “хайрсевар” азизларимиз жамоавий хатмлар ташкил қилишади. Бунга “хатм Қуръон.уз” лойиҳасини ҳам мисол қилиш мумкин. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин. Сизга ожизона саволим шуки, мазкур жамоавий хатмларда иштирок этадиган ўқувчи фақат ўзига тақсим қилинган айрим суралар миқдорига яраша ажр оладими ёки бутун бир хатмни ажрини оладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўзи ўқиганига яраша ва жамоада қатнашганига алоҳида савоб бўлади, иншаАллоҳ.