Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эри вафот этиб иддадан кейин кўчага чиқиши

20:24 / 27.10.2019 | Акбаржон | 3229

Ассалому алайкум! Отажоним вафот этган кунларидан бошлаб онажоним идда ўтиришни бошладилар. 4 ой 10 кун бўлиб қолди. Идда тугаган куни кўчага чиқиб бирор қариндошникига бориш керак деб айтишибди. Идда тугаши билан кўчага чиқиш шартми ёки яна 3-4 кун ўтказиб чиқиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Идда тугагач ихтиёрли. Бирорта ўсма ёки қаламни олиб пардоз қилса ҳам иддадан чиққанлигининг аломати бўлаверади. Чунки идда тугагадан кейин ҳам аза тутиш, ҳаром амал ҳисобланади. Бу ҳақида “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича берилган:

عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنَّا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، وَلَا نَكْتَحِلَ وَلَا نَتَطَيَّبَ وَلَا نَلْبَسَ ثَوْبًا مَصْبُوغًا إِلَّا ثَوْبَ عَصْبٍ، وَقَدْ رُخِّصَ لَنَا عِنْدَ الطُّهْرِ إِذَا اغْتَسَلَتْ إِحْدَانَا مِنْ حَيْضِهَا فِي نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أَظْفَارٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳий қилинган эдик. Фақат эрга тўрт ою ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Фақат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, қачонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига  рухсат берилган эди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Куст - хушбўйнинг бир тури бўлиб, нохуш ҳидларни кетказиш учун ишлатилади. Бу ерда Азфор деган жойдан олинадиган (келтириладиган) хушбўй зикр қилинган.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Яқин қариндоши ўлган аёл уч кундан ортиқ мотам тутиши мумкин эмаслиги.
2. Эри ўлган аёл тўрт ою ўн кундан ортиқ ҳам, кам ҳам мотам тутиши мумкин эмаслиги.
3. Мотамдаги аёл сурма суртмаслиги.
4. Мотамдаги аёл хушбўй суртиши мумкин эмаслиги.
5. Мотамдаги аёл асл бўёғи устидан бўялган кийим кийиши мумкин эмаслиги.
6. Эри ўлганидан кейин мотам тутиб, идда ўтирган аёл ҳайздан пок бўлганидан сўнг ҳайз туфайли пайдо бўлган нохуш ҳидни кетказиш учун фаржига хушбўй нарса –пахтами ёки бошқа бирор нарса қўйиши мумкинлиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat