Ассалому алайкум! Тобутни қабристонга олиб кетишда майит яқинларининг олдинга чиқиб таҳлилни баланд овозда айтишлари урф бўлмоқда. Бу ҳақида нима дейсиз?
– Ва алайкум ассалом! Бу бидъат. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир. Тобут кўтармоқчи бўлган одам маййитнинг бош тарафидан чап дастани ўнг елкасига қўйиб, ўн қадам юради.
Кейин орқага ўтиб, тобутнинг орқа чап дастасини ўнг елкасига олиб, ўн қадам юради.
Сўнгра бошқа тарафдан ҳам чап елкаси ила аввалги тартибда кўтаради. Тобутни ўта эҳтиром билан кўтарилади. Валлоҳу аълам!