Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азондан кейин такбиргача нафл ўқиш

08:32 / 29.03.2021 | Маъруф | 2450

Ассалому алайкум! Масжидда жамоат хуфтон намозини вақтини кутаётганимизда (такбирдан олдин 1 ёки 2 дақиқа вақт қолган) бир киши нафл намоз учун турди ва намоз ўқишни бошлади у кишига жамоат аъзоларидан бири "сен нима ўқияпсан, нафлми"? деб сўради шунда намозхон намозини бузиб "ҳа" деди шунда у киши "ҳуфтонга азон айтилганидан сўнг нафл номоз ўқилмайди" деб айтди, намоз ўқувчи индамасдан яна бошидан бошлади (қулоқ қоқди), ҳалиги киши "яна укияптими" деганидан сунг қиёмдаги киши утирди (намозини яна бузди). Саволим: 1. Ҳуфтонга азон айтилгандан сўнг нафл намоз ўқиш мумкин эмасми? 2. намозхонни аллоҳга ибодатдан қайтариш жоизми (шу холатда)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хуфтонга азон айтилгандан кейин нафл ўқиш жоиз. Бомдод ва шом бундан мустано.
Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَ كُلِّ أَذَانَيْنِ صَلَاةٌ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ قَالَ فِي الثَّالِثَةِ لِمَنْ شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ 

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки азоннинг орасида намоз бор», деб икки марта айтдилар. Сўнгра учинчисида:
«Ким хоҳласа», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги икки азон – фарз намозга айтиладиган азон ва иқоматдир. Иккисини қўшиб, икки азон деб аташ урф бўлган. Бундан ҳар бир азондан кейин ва иқоматдан олдин икки ракъат қўшимча намоз ўқиб олиш яхшилиги келиб чиқади.
Аммо ўша амрдан кейин «ким хоҳласа», деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан истисно қилиниши бу ишни таъкид қилинмаган суннат намоз ҳолига айлантиргандир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat