Ассалому алайкум! Мен иқтисод йўналиши бўйича ўқишни тугаллаганман. Ҳукуматга тегишли йирик компанияда ишлайман. Ҳалол ризқ топишга ҳаракат қиламан ва касбимда ҳам ҳалол касб қилишга, қилаётган ишларимни ҳам ҳалол-ҳаромлигини ўрганиб кейин қарор чиқараман. Молиявий соҳада ишлаганим учун йирик кредит компаниялари билан ишлашга, улардан фоизли қарз жалб қилишга тўғри келади. Мен бундай ишларни қилмайман натижада раҳбарлар назарида ишламайдиган ходим бўлиб қоламан (бу нарса мен учун аҳамиятсиз). Бир неча йил ишлаш жараёнида шу нарсани билдимки, аксарият ташкилотларда турли хил йўллар билан ҳужжат тайёрлаб, қилинмаган ишни қилинди деб пул олиш ёки бошқа усуллар билан пул ўзлаштириш ҳолатлари бор экан. Яна кўпчилиги кредит олиб фаолият юритади. Юқорига кўтарилиб бундай ишларга барҳам бериш имконияти ҳам камдай. Менга турли хил компаниялардан иш таклиф қилишяпти. У компаниялар ҳам қилинган ишни устига қўшиб ёзиш ва шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланиш эҳтимоли бор. Бундай қинғир ишларни мен амалга оширмайман албатта. Мени вазифам корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, график асосида тўловларни амалга ошириш ва шунга ўхшаш ишлар. Саволим қуйидагича: мен шу каби компанияларда шариат доирасидаги ишларда ишласам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!