Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” аъзлолари, Аллоҳ таоло шайх Ҳазратларини Ўзининг жаннат неъматлари билан мукофотласин. Саволим: Мен ишлайдиган магазинда истеъмол кредити бўлиб, унда «Банк магазин билан шартнома қилиб, магазиннинг ҳисоб рақамига маълум миқдорда пул ўтказиб, маълум товарларни сотиб олади ва унинг устига бир йилдан уч йилгача устига керакли сумма фойдасини қўйиб, харидорга беради. Харидор уни белгиланган муддатда пулини тўлаб юради. Мана шу ҳолат шариатга зид эмасми? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Аслида бундай қилишнинг ношаръий жойи йўқ. Лекин банкнинг вақтида тўлай олмаган қарзига устама олишининг шарт қилиши бу байъни бузади. Валлоҳу аълам!