Ассалому алайкум! Дўстимнинг таниши менга бир ишни тушунмаётганлигини айтади. Мен эса унга ўз сохасида ишлаётган мутахасис танишим борлигини айтаман. У эса тўғирлаб берешимни илтимос қилади. Мутахасис танишим эса бу ишни тўғирлаб беради, албатда мени хам орасида мехнат қиламан озгина. Энди шу дўстимнинг танишига агар мутахасис 4 млн бўлади мехнат хақим деса, мен эса дўстимнинг танишига ўзимни хаққимни қўшиб жами: 6 млн бўлди десам бўладими, бу халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Бу хиёнат бўлади. Сиз ўзингиз учун олаётган хизмат ҳақингизни унга очиқ-ойдин айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!