Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муробаҳада шериклар улуши олди сотдиси

14:51 / 09.08.2021 | Yashnar | 304

Ассалому алайкум! Биз 30 дан ортиқ одамни бир гуруҳга тўплаб Муробаҳа ишини йўлга қўйганмиз. Мижозга қайсидур техника керак бўлса уни гурухда элон қиламиз ва ким хохласа имкони борича пул тикади хохламаган тикмиди. хар ким ўзининг пулига ўзи хўжайин. рухсатсиз хеч кимни пули товар учун тикиб юборилмайди. Бунда улуш тақсимоти фойдадан 5% ишларни хисобини юритувчига, 5% олди сотди ишларини амалга оширувчига (керакли пул миқдорини пул тикаётган шериклардан олиб, товар қаерда бўлса мижоз билан бирга бориб олди сотди ишларини амалга оширади) ва 10% хайрия ташкилотимизга йўналтирилади. қолган 80% пул тикган шериклар ўртасида тақсимланади. Бунга хамма пул тикувчилар рози. Баъзида пул тикган шерикларга пул зарур бўлиб қолади ва тикган улушини танини гуруҳга эълон қилиб сотувга қўямиз. ким хохласа уша улушни танини (фойдасиз) сотиб олади ва уша иш бўйича хисобланган фойда улуши уни номига хисобланади. Саволим, ушбу ишимиз жоизми? хатоликлари бўлса ва ривожлантириш учун маслахатилар бўлса хурсанд бўлардик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар бирон аҳли илм олдига бориб, масалани моҳиятини ва тўғри шартномани билиб олинглар. Ҳозир қилиб турганингизда нотуғри жойлари бор. 

Ширкати амлокнинг ҳукми

فَلَا يَجُوزُ لِأَحَدِهِمَا أَنْ يَتَصَرَّفَ فِي نَصِيبِ الْآخَرِ إلَّا بِإِذْنِهِ، وَكُلٌّ مِنْهُمَا فِي نَصِيبِ صَاحِبِهِ كَالْأَجْنَبِيِّ وَهَذِهِ الشِّرْكَةُ تَتَحَقَّقُ فِي غَيْرِ الْمَذْكُورِ فِي الْكِتَابِ كَمَا إذَا اتَّهَبَ رَجُلَانِ عَيْنًا أَوْ مَلَكَاهَا بِالِاسْتِيلَاءِ أَوْ اخْتَلَطَ مَالُهُمَا مِنْ غَيْرِ صُنْعِ أَحَدِهِمَا أَوْ بِخَلْطِهِمَا خَلْطًا يَمْنَعُ التَّمْيِيزَ رَأْسًا أَوْ إلَّا بِحَرَجٍ، وَيَجُوزُ بَيْعُ أَحَدِهِمَا نَصِيبَهُ مِنْ شَرِيكِهِ فِي جَمِيعِ الصُّوَرِ وَمِنْ غَيْرِ شَرِيكِهِ بِغَيْرِ إذْنِهِ إلَّا فِي صُورَةِ الْخَلْطِ وَالِاخْتِلَاطِ فَإِنَّهُ لَا يَجُوزُ إلَّا بِإِذْنِهِ، وَقَدْ بَيَّنَّا الْفَرْقَ فِي كِفَايَةِ الْمُنْتَهَى 

“У иккиси(ширкату амлок қилувчилар)дан бирортаси бошқасининг улушини шеригининг изнисиз тасарруф қила олмайди ва иккаласи шеригини насибасида бегона киши каби бўладилар. Китобда зикр қилинмаган ҳолатлардан бошқа ўринларда ҳам ушбу ширкат рўёбга чиқади. Масалан, икки кишига муайян нарса ҳадя қилиниши ёки икки киши унга истийло йўли билан эгалик қилишлари ёки икки кишининг моли томонлардан бирортасининг феълисиз аралашиб кетиши ёки бошма-бош ажратиб олиш мумкин бўлмаган нарсаларни иккаласи аралаштириб юборишлари (масалан буғдойни буғдойга) ёки машаққат ила ажратиб олиш мумкин бўлиши (арпани буғдойга аралашиб кетиши каби). Юқоридаги барча суратларда шеригининг изнисиз иккисидан бири шеригига ва шеригидан бошқага ўз улушини сотиши жоиз бўлади. Лекин, аралаштириб юборилган ва аралашиб кетган суратлар бундан мустаснодир. Чунки, бу суратларда шеригини изнисиз ўз улишини сотиши жоиз эмас. Фарқни “Кифоятул мунтаҳо”да баён қилиб ўтганмиз” (Ҳидоя).

وحكم هذه الشركة هو أن كل واحد من الشريكين كأنه أجنبي في نصيب صاحبه، فلا يجوز له التصرف فيه بغير إذنه، إذ لا ولاية لأحدهما في نصيب الآخر  

“Ушбу ширкатнинг ҳукми – икки шерикдан ҳар бири шеригинг насибасида бегона каби бўлиб, унинг изнисиз ун(шеригининг насибаси)да тасарруф қила оламайди. Чунки, шеригининг улушида иккисидан бирортасига валоят йўқ” . Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat