Ассалому алайкум! Ҳомиладорлик вақтида рўза тутсам бўладими? Рамозон рўзасини эрнинг рухсатисиз ҳам тутса бўлади деб ўқиганман. Лекин оиламдагилар рўза тутишимга қаршилик қилишмоқда. Шу вақтгача рўзам қазо бўлмаган. Оиламдагиларни ҳаммаси рўза тутишади. Улар рўзадор бўлган вақтда мен рўза тутмай юролмайман. Бу вазиятда мен қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Бу доктор билан маслаҳатлашадиган нарса. Бизга боғлиқ эмас. Агар мижозингиз кўтарса рамазон рўзасини тутаверасиз. Тутсангиз агар зарар қилса қайсарлик қилманг. Валлоҳу аълам!