Ассалому алайкум! Рамазон рўзасини тутаётган киши, видео кўриб ўтириб, шахвати келиб қолсаю, туғёнга кетганидан, ўзини босолмай қўли билан шахватини қондириб қўйса бир кунга бир кун қазо вожибми ёки 60 кун каффорот? Рўзаси бузилган бўлса йеб-ичиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Қўли билан шаҳватини қондирса рўза очиладими?
ЖАВОБ: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.
لو استمنى بكفه أفطر لوجود الجماع معنى ، ولا كفارة لعدم الصورة
Қўли билан шаҳватини қондирса маънан яқинлик ҳолати топилиб суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. (Ихтиёр). Валлоҳу аълам!