Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза куни ўзгардими?

08:52 / 10.07.2013 | Jaxon | 1998
Ассалом Алейкум Шайх Ҳазратлари савол сабаби иккиланиш бўлмоқда мен чет элдаман Ислом. уз сайтида кўрган рамазон тақвимида Рамазоннинг 1-куни 09. 07. 2013 куни. Тақвимни олганимдан кейин рўза 10. 07. 2013 кунга кўчилибди дейишди. Ман бунга ишонмай 9. 07 куни рўза тутдим. Арабистондан олдин рўза тутиб бўлмайди дейишмоқда! Бугун еса 12. 07. 2013 яна кўчирилди деб ешитдик ой тўлмаганмиш. Шу масалага ёрдам беринг ҳазрат. Рўза тутишни давом етайми бу ишим гуноҳми ёки макруҳми? Саволимдаги хато камчиликалр учун узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Йер ва Осмонларни яратган Буйук Аллоҳ Умрингиз ва Илмингизни янада зиёда қилсин! ! !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рўза кўчирилмайди. Рўзани бошлаш куни аниқланади. Тақвимга бир йил олдин тахимндан ёзилади. Шаъбон ойининг 29 – куни кечки пайт ой янги бўлгани ёки бўлмагани аниқланади. Ой янги бўлса, эртага рўза деб эълон қилинади. Янгиланмаса, индингга рўза дейилади. Шаъбон ойи ўттиз кунли бўлади. Бу йил шундай бўлди. Йил бошида 9- июл Рмазоннинг биринчиси бўлади деган тахмин ёзилган эди. 8 - июл куни қуёш ботиш пайтида ой қўринмади. Шунинг учун 10 – июл Рамазоннинг биринчи куни бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat